Қашқадарё вилоят ҳокими М. Азимов, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик партияси шаҳар кенгаши раиси, маҳалла раислари, депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Мутахассислар иштирокчиларга дарахтларни экиш техникаси, суғориш тизими ва парваришлаш ҳақида маълумотлар беришди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими М. Азимов, вилоят Экология бошқармаси бошлиғи А. Эшонқулов ҳамда келажагимиз бўлган ёшлар иштирокида дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди.