Қарши шаҳри Шайхали қўрғончасида жойлашган «Дунё-М» МЧЖ да ўрганиш ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилоятида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳодимлари томонидан «Дунё-М» АЖ да ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш ишлари давомида АЖ да атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи станционар манбаларини самарадорлигини таъминловчи қурилмалар билан жихозлаш бўйича олиб борилган ишлар билан танишишди.

Корхонанинг фильтирини рукавалари қўйилиб, клапанлари тўлиқ алмаштирилиб, аспирация тизимлари янгиланиб ишга туширилиши ҳисобига Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар 14.2 тоннага камайишига эришилганлиги маълум бўлди.