Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Навбатдаги назорат рейд тадбири давомида Ободонлаштириш бошқармаси ходими С.У. томонидан белгиланмаган жойга турли хилдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик холати аниқланди. Холат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 91 пр1 моддаси билан 270минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза бошқармаси Чироқчи тумани инспекторлари, Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган навбатдаги экологирк назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Э.М. бошқарувида бўлган ЗИЛ-131 русумли автомашинасида рухсатсиз, ноқонуний равишда қум шағал юклаб олиб кетаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд туманнинг “Талимаржон обод” МФЙ худудида бўлиб ўтди. Навбатдаги экологик назорат рейди давомида фуқаро О. Х. томонидан белгиланмаган жойда ҳар-хил турдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу холат юзасидан фуқаро О. Хга нисбатан МЖтК-нинг 91 пр1 моддаси билан 270минг сўм маъмурий жарима қўлланилди. Чиқинди ташланган майдон тозалаб олинди ва фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди.
Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Муборак тумани Шўрсой ҳудудида навбатдаги экологик қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Шахрисабз туманида яшовчи фуқаро Ш.Қ ов қилиш қоидасини бузиб ов қилаётганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолат бўйича ваколат доирасида баённома расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Қга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдори беш баравари 1 350 000 (бир миллион уч юз эллик минг) сўм маъмурий жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория)си штат бўйича 10 кишидан иборат бўлиб, ҳозирда бўлим бошлиғи лавозими вакант. Ходимларнинг 8 таси олий маълумотли ва 1 та ўрта маълумотга эга мутахассислардан иборат. Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория)си атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ҳамда тупроқ ифлосланиши манбаларидан намуналар олиш ва таҳлилини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланади. Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория)сида атроф-муҳит ифлосланиши манбаларидан намуналар олиш ва таҳлилни амалга ошириш учун ҳозирги кунда 30
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Миришкор тумани «Миришкор» МФЙ Миришкор кўчасида яшовчи фуқаро А.М. томонидан белгиланмаган жойда бинокорлик материалларини ёқаётганлик холати аниқланди. Ушбу холат юзасидан фуқаро А. Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 88 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 135 минг сўм жарима қўлланилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани инспекторлари, туман партия фаоллари ва депутатлари томонидан “Долзарб 15 кунлик” доирасидан ўрин олган тадбирлар даом этмоқда. Бу сафарги манзил тумандаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактаби бўлди. Тадбирда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари, Ўзбекистон Экологик партияси Косон тумани фаоллари, депутатлар, ҳамда мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида ўқувчи ёшларга табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, чиқиндиларни ўз вақтида белгиланган жойга тўкиш, шунингдек, экологик маданият ўзи
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан доимий равишда белгиланмаган жойга чиқинди ташламаслик тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бахорги мавсумда ариқлардаги чиқинди, чекка-чеккаларда ёқилаётган хазонлар эътиборингизни тортади. Хазонларни ёқиш атроф-муҳит, инсонлар соғлигига, ўсимлик дунёсига зиён етказади. Бу борада тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Шу мақсадда Эко партиядан Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгажи депутати ҳамда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Ғузор туман инспекторлари ходимлари томонидан 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 12-сонли мактабгача таълим муассасасида “Яшил макон”
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани иснпекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан биргаликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ташкил этилди. Назорат рейд тадбирида Қорабайир қишлоғида яшовчи фуқаро Д.А. томонидан Қашқадарё дарёси муҳофаза зонасидан ноқонуний равишда қум шағални қазиб олиб, юк машинасига ортиб кетаётганлик холати аниқланди.
Республика ҳудудларида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва ҳар бир ҳудуд иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш юзасидан бугун Қашқадарё вилоятида «Яшил макон» тадбири доирасида кўргазмали ўқув-семинар ўтказилди. Шунингдек семинарда Республика ҳудудларида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда ҳар бир ҳудудга мос кўчатларни танлаш бўйича амалий семинар ўтказиш Ишчи гуруҳлари иштирокчиларга кўчат экиш жараёнлари қандай тартибда ўтказилиши, Қашқадарё вилояти ҳудудига ҳамда иқлимига мос ҳолда кўчатларини экиш лозимлиги тўғрисида тушунчалар берди. Семинар давомида намуна тарзда экиш ишлари ташкил этилиб иштирокчиларга кўчат экиш