Чиқиндиларни рухсат этилган жойларга ташланг!!!

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтди.

Навбатдаги назорат рейд тадбири давомида Ободонлаштириш бошқармаси ходими С.У. томонидан белгиланмаган жойга турли хилдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик холати аниқланди.

Холат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 91 пр1 моддаси билан 270минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.