Дарё ўзанидан ноқонуний қум-шағал ортганлар жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза бошқармаси Чироқчи тумани инспекторлари, Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган навбатдаги экологирк назорат рейд тадбирлари давомида фуқаро Э.М. бошқарувида бўлган ЗИЛ-131 русумли автомашинасида рухсатсиз, ноқонуний равишда қум шағал юклаб олиб кетаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм миқдорда жарима қўлланилди.