Вилоятимиз туманларида экологик назорат рейд тадбирлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Нишон тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан хамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд туманнинг “Талимаржон обод” МФЙ худудида бўлиб ўтди.

Навбатдаги экологик назорат рейди давомида фуқаро О. Х. томонидан белгиланмаган жойда ҳар-хил турдаги маиший чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу холат юзасидан фуқаро О. Хга нисбатан МЖтК-нинг 91 пр1 моддаси билан 270минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Чиқинди ташланган майдон тозалаб олинди ва фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди.