Тунда ов қоидасини бузган овчи жаримага тортилди.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Муборак тумани Шўрсой ҳудудида навбатдаги экологик қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказилди.

Назорат рейд тадбири давомида Шахрисабз туманида яшовчи фуқаро Ш.Қ ов қилиш қоидасини бузиб ов қилаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолат бўйича ваколат доирасида баённома расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.Қга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдори беш баравари 1 350 000 (бир миллион уч юз эллик минг) сўм маъмурий жарима қўлланилди.