Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория)си штат бўйича 10 кишидан иборат бўлиб, ҳозирда бўлим бошлиғи лавозими вакант. Ходимларнинг 8 таси олий маълумотли ва 1 та ўрта маълумотга эга мутахассислардан иборат.
Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория)си атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ҳамда тупроқ ифлосланиши манбаларидан намуналар олиш ва таҳлилини амалга ошириш фаолияти билан шуғулланади.
Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория)сида атроф-муҳит ифлосланиши манбаларидан намуналар олиш ва таҳлилни амалга ошириш учун ҳозирги кунда 30 та турдаги ўлчов-назорат асбоб-ускуналари ва лаборатория идишлари тўплами мавжуд.
2020-2022 йилнинг шу даврига қадар Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория)си учун давлат бюджети, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ва грант маблағлари ҳисобига сарфланган маблағ 1 809,1 млрд сўмни ташкил этади.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинги бўлими (таҳлилий лаборатория)си ходимларини Бошқарма томонидан ишдан олиш ёки ишга қўйиш бўйича таклиф ёки тақдимнома киритилмаганлиги маълум қиламиз.