Чиқиндини ёқманг! Соғлиққа хам, чўнтакка хам зарар келтирасиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат рейд тадбири давомида Миришкор тумани «Миришкор» МФЙ Миришкор кўчасида яшовчи фуқаро А.М. томонидан белгиланмаган жойда бинокорлик материалларини ёқаётганлик холати аниқланди.

Ушбу холат юзасидан фуқаро А. Мга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 88 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 135 минг сўм жарима қўлланилди.