Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида «Фарзандларимизга биздан гўзал боғлар қолсин» шиори остида 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида дарахт кўчатлари экилди. Мактаб ўқувчиларини табиатга бўлган туйғуларини ошириш мақсадида дарахт кўчатларини экиш ишларида мактабдаги Миллий гвардияга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳам иштирок этиб, дарахт кўчатлари экишди.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлат ташкилотлари саммити доирасида Қарши шаҳар Мустақиллик шох кўчасида ўтказилган кўчат экиш ишларида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Экология бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги, ИИБ, Миллий гвардия, вилоят «Ободонлаштириш» бошқармаси ходимлари, олимлар, ёшлар ва ОАВ иштирок этдилар. «Яшик макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 туп каталпа, 300 туп дуб, 250 қрим қарағай, 150 мовий рангли кепарис, 200 туп элдор қарағайи дарахт кўчатлари экилди. Ушбу экилган дарахт кўчатлари Президентимиз таъбирлари билан айтганда, «бу ниҳоллар — ҳаёт дарахтлари, дўстлик ва ўзаро ишонч,
Таъкидлаш ўринлики, шу кунларда мамлакатимиз миқёсида давом этаётган «Долзарб 40 кунлик» тадбирларида умумтаълим мактаблари ҳам фаол иштирок этмоқда. Ушбу мавсум давомида мактаблар ҳудудларига турли манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилаяпди. Бу борадаги ҳайрли ишлар келгусида мактаб ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ўқувчи-ёшларда она табиатни асраб-авайлаш ҳамда миллий қадриятларимизнинг бардавом бўлишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Вилоят Экология бошқармаси ходимлари, ўқитувчилар, ёш экопатрул гуруҳи аъзолари иштирок этган кўчат экиш тадбирида ана шу жиҳатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шундан сўнг Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов мактаб ҳудудига яхши