Без рубрики

Қарши шаҳри Шайхали қўрғончасида жойлашган «Дунё-М» МЧЖ да ўрганиш ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилоятида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳодимлари томонидан «Дунё-М» АЖ да ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида АЖ да атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи станционар манбаларини самарадорлигини таъминловчи қурилмалар билан жихозлаш бўйича олиб борилган ишлар билан танишишди. Корхонанинг фильтирини рукавалари қўйилиб, клапанлари тўлиқ алмаштирилиб, аспирация тизимлари янгиланиб ишга туширилиши ҳисобига Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар 14.2 тоннага камайишига эришилганлиги маълум бўлди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Фарзандларимизга биздан гўзал боғлар қолсин» шиори остида дарахт кўчатлари экилди.

Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида «Фарзандларимизга биздан гўзал боғлар қолсин» шиори остида 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида дарахт кўчатлари экилди. Мактаб ўқувчиларини табиатга бўлган туйғуларини ошириш мақсадида дарахт кўчатларини экиш ишларида мактабдаги Миллий гвардияга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳам иштирок этиб, дарахт кўчатлари экишди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлат ташкилотлари саммити доирасида Қарши шаҳрида ўтказилган кўчат экиш ишлари.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлат ташкилотлари саммити доирасида Қарши шаҳар Мустақиллик шох кўчасида ўтказилган кўчат экиш ишларида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Экология бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги, ИИБ, Миллий гвардия, вилоят «Ободонлаштириш» бошқармаси ходимлари, олимлар, ёшлар ва ОАВ иштирок этдилар. «Яшик макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 туп каталпа, 300 туп дуб, 250 қрим қарағай, 150 мовий рангли кепарис, 200 туп элдор қарағайи дарахт кўчатлари экилди. Ушбу экилган дарахт кўчатлари Президентимиз таъбирлари билан айтганда, «бу ниҳоллар — ҳаёт дарахтлари, дўстлик ва ўзаро ишонч,

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Қашқадарё вилоятидаги хизмат сафари давомида Қарши шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

Таъкидлаш ўринлики, шу кунларда мамлакатимиз миқёсида давом этаётган «Долзарб 40 кунлик» тадбирларида умумтаълим мактаблари ҳам фаол иштирок этмоқда. Ушбу мавсум давомида мактаблар ҳудудларига турли манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилаяпди. Бу борадаги ҳайрли ишлар келгусида мактаб ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ўқувчи-ёшларда она табиатни асраб-авайлаш ҳамда миллий қадриятларимизнинг бардавом бўлишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир. Вилоят Экология бошқармаси ходимлари, ўқитувчилар, ёш экопатрул гуруҳи аъзолари иштирок этган кўчат экиш тадбирида ана шу жиҳатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шундан сўнг Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов мактаб ҳудудига яхши

Косон тумани мактабларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини бошлаш чоралари муҳокама этилиб, дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди. Шу муносабат билан тумандаги 97-умумий ўрта таълим мактабида экилган мевали дарахти кўчатлари бориб ўрганилди. Ушбу таълим даргоҳида 2000 дона элдор қарағайи, 1000 дона бодом дарахти, 120 дона ўрик дарахти ҳамда анор, бодом дарахт кўчатлари етиштирилмоқда, дейди мактаб директори. Дарахт кўчатларини мактаб ҳудудида етиштириш жараёнларида ўқувчи ёшларнинг қизиқиши ортида, албатта, болаларда табиатга бўлган муҳаббат ва ҳурматни шакллантириш ҳамда уларнинг ёшликдан меҳнатсеварлик

Мамлакатимиз бўйлаб бошланган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари Нишон тумани ҳудудларида давом этмоқда.

Вилоятимизнинг Нишон туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан «Пахтакор» МФЙ ҳудудида Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси бошлиғи А. Эшонқулов ҳамда Республика Экология қўмитаси томонидан бириктирилган вакил бошчилигида туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда 300 туп элдор қарағайи дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Мазкур экилган дарахтларни парвариши ва суғориш тизимини, дарахт кўчатларини ўсиши учун доимий назорат олиб бориш кераклиги ҳамда махсус режа тузилиб, белгиланган режага мувофиқ ишлар йўлга қўйилиши кераклиги тўғрисида тегишли ходимларга кўрсатмалар берилди.

«Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳудудларда кўчат захиралари ўрганилди.

Ўрганиш давомида Шаҳрисабз шаҳар «Файзобод» МФЙ ҳудудида жойлашган 10 минг дона элдор қарағай дарахти кўчат захираси ташкил қилинганлиги ҳамда ушбу ташкил қилинган дарахт кўчатлари суғориш тизими мавжуд бўлган ҳудудларга экилиши бўйича маъсул ташкилотларга тавсиялар берилди.

Қарши-Шаҳрисабз автомобиль йўлининг Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи қисмида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида павловния, гужум, сосна ва бошқа манзарали дарахтлар экиш ишлари бошланди.

Қашқадарё вилоят ҳокими М. Азимов, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик партияси шаҳар кенгаши раиси, маҳалла раислари, депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Мутахассислар иштирокчиларга дарахтларни экиш техникаси, суғориш тизими ва парваришлаш ҳақида маълумотлар беришди. Шундан сўнг вилоят ҳокими М. Азимов, вилоят Экология бошқармаси бошлиғи А. Эшонқулов ҳамда келажагимиз бўлган ёшлар иштирокида дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди.

«Yashil makon» umummilliy loyihasi doirasida daraxt ekish ishlari G’uzor tumanida ham boshlandi.

Bugun G‘uzor tumanida «Dolzarb 40 kunlik» tadbiri doirasida tuman hokimi boshchiligida tegishli mutasaddi tashkilotlar rahbar va xodimlari ishtirokida seminar tashkil etildi.   Seminarda tuman hokimi B.Suyunov tadbirni namunali o‘tkazish va ekilgan daraxt ko‘chatlarni parvarishlash bo‘yicha o‘z tavsiyalarini berdi.   Shundan so‘ng, mahallalar, ko‘chalar va dala atroflariga mevali va manzarali daraxt hamda gul ko‘chatlari ekildi.  

Qashqadaryo viloyatida «Yashil makon» umummilliy loyihasinining kuzgi mavsumidagi «Dolzarb 40 kunlik» ko‘chat ekish ishlari ko‘tarinkilik bilan boshlandi.

Mirishkor tumani A. Navoiy istirohat bog‘i hududida Qashqadaryo viloyat Ekologiya boshqarmasi, tuman hokimi va hokim o‘rinbosarlari, tuman Obodonlashtirish boshqarmasi xodimlari bilan hamkorlikda 1000 ga yaqin turli xildagi daraxt ko‘chatlari ekildi. Ko‘chat ekish ishlari mahallabay tizimida tashkil etilib, MFY oqsoqollari, faollar hamda yoshlar ishtirok etishdi.