Вилоятимизнинг Нишон туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан «Пахтакор» МФЙ ҳудудида Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси бошлиғи А. Эшонқулов ҳамда Республика Экология қўмитаси томонидан бириктирилган вакил бошчилигида туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда 300 туп элдор қарағайи дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди.
Мазкур экилган дарахтларни парвариши ва суғориш тизимини, дарахт кўчатларини ўсиши учун доимий назорат олиб бориш кераклиги ҳамда махсус режа тузилиб, белгиланган режага мувофиқ ишлар йўлга қўйилиши кераклиги тўғрисида тегишли ходимларга кўрсатмалар берилди.