Замонавий дунёда қўлланиладиган самарали услублардан бири учувчисиз парвоз аппаратларидан фойдаланиш саналади, улар турли хилдаги, жумладан топографик ва аэрофотосъемка ўтказиш орқали маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш имконини беради. Бу олинган маълумотларнинг аниқлигини оширади, уларни муайян жойга боғлайди, келгуси мониторинг учун маълумотлар долзарб базасини яратиш имконини беради. Мана шундай учувчисиз парвоз аппаратларидан бири – Ford Transit БМТТД томонидан Давэкоқўм тасарруфига топширилди. Ford Transit – бу бутун бошли мажмуа бўлиб, унга қуйидагилар киради: 1) ниҳоятда кенг имкониятларга эга учувчисиз парвоз аппарати, у ўсимликларни ўрганиш, ҳайвонлар
Бу ерда қатнашчилар «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик рамзи сифатида дарахт кўчатларини ўтқаздилар.
Янги ташриф маркази Давлат экология қўмитаси ва БМТТДнинг биохилма-хиллик ва табиий ресурсларни асраш ва уларга нисбатан эҳтиёткоона муносабатда бўлишнинг муҳимлиги борасидаги экологик хабардорликни оширишга хизмат қилади. Ташриф марказининг бош кўргазма майдончасида қўриқхонанинг асосий ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналишлари, ёввойи табиат дуч келаётган таҳдидлар ҳақида сўзловчи стендлар қўйилган, шунингдек, инспекторлар фаолияти, жумладан илмий ходимлар ўтказадиган муҳим жорий тадқиқот ишлари ва бошқа кўплаб маълумотлар тақдим этилган. Тантанали очилиш маросимида Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков иштирок этди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туман бўйлаб навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Навбатдаги назорат рейд тадбири давомида тумандаги «Ҳилол» МФЙ ҳудудига фуқаро Э. Т. томонидан қурилиш ва бинокорлик материалларини ёқаётганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 150 минг сўм жарима қўлланилди.
Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан хамкорликда шаҳарда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2022-йил 14-июндаги №02-04/1-778 сонли топшириқномасини ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан тумандаги «Наврўз» МФЙ ҳудудида жойлашган қаттиқ ва маиший чиқиндилар полигонида мониторинг рейд тадбири ўтказилди.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди. Назорат рейд тадбири туман худудида жойлашган дарё атрофларида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги 787-сонли қарор ижросини таъминлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик, ҳамда, дарё атрофларини тоза ва озода бўлиш кераклиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2022-йил 14-июндаги №02-04/1-778 сонли топшириқномасини ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан туманда жойлашган чиқинди полигонида мониторинг рейд тадбири ўтказилди. Мониторинг рейд тадбири давомида фуқаро Х. Х. томонидан қурилиш ва бинокорлик материаллларини йиғиб, ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг тегишли моддаси билан маъмурий жарима қўлланилди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2022-йил 14-июндаги №02-04/1-778 сонли топшириқномасини ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда жойлашган чиқинди полигонида мониторинг кузатув ишлари олиб борилди. Кузатув ишлари давомида фуқаро С. З. томонидан қурилиш ва бинокорлик материаллларини йиғиб, ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 135 минг сўм жарима қўлланилди.
Ижтимоий тармоқларда «Муборак тумани А. Темур МФЙ-да ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборишгани ҳақида мурожаат қилишмоқда» сарлавхаси остида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш ишлари давомида А. Темур МФЙ ҳудудидаги дала майдонда фуқаро О. А. томонидан ҳазонларни ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 900 минг сўм жарима қўлланилди.