Ғузор туманида ҳам чиқинди полигонларида мониторинг кузатув ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2022-йил 14-июндаги №02-04/1-778 сонли топшириқномасини ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан туманда жойлашган чиқинди полигонида мониторинг рейд тадбири ўтказилди.

Мониторинг рейд тадбири давомида фуқаро Х. Х. томонидан қурилиш ва бинокорлик материаллларини йиғиб, ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг тегишли моддаси билан маъмурий жарима қўлланилди.