Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2022-йил 14-июндаги
№02-04/1-778 сонли топшириқномасини ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда жойлашган чиқинди полигонида мониторинг кузатув ишлари олиб борилди.
Кузатув ишлари давомида фуқаро С. З. томонидан қурилиш ва бинокорлик материаллларини йиғиб, ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 135 минг сўм жарима қўлланилди.