Ижтимоий тармоқларда «Муборак тумани А. Темур МФЙ-да ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборишгани ҳақида мурожаат қилишмоқда» сарлавхаси остида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида А. Темур МФЙ ҳудудидаги дала майдонда фуқаро О. А. томонидан ҳазонларни ёқиб юборганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 900 минг сўм жарима қўлланилди.