Ғузор туманида ноқонуний қум шағал қазиб олган фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбири давомида фуқаро П. Ш. томонидан ўзига тегишли бўлган эксковатор ёрдамида қум шағал аралашмасини Howo русумли юк автомашинасига ноқонуний равишда юклаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК-нинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 6 млн сўм жарима қўлланилди.