Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси ва Яккабоғ туман инспекторлари томонидан туманда экологик назорат тадбири олиб борилди.
Назорат тадбири давомида табиий муҳитда ёввойи ҳолда яшайдиган (Болотной лун) йиртқич қуш 2 (икки) бош болаларини тутқунликда сақлаётган 2 (икки) нафар вояга етмаган фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда хужжатлаштириш ишлари олиб борилди.
2 (икки) бош қушлар олинган уясида яшаб кетиш зҳтимоли йўқлиги сабабли, Шаҳрисабз туманидаги ҳайвонот боғига топширилди.
Вояга етмаган фуқароларни ота оналарига нисбатан вояга етмаганлар комиссияси тартибида чора кўрилиши тушунтирилди.