Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.
Назорат рейд тадбири давомида туманда фуқаро Ш. Х. томонидан қурилиш ишларини бажариш жараёнида махсус техника қурилмаларисиз битум эритаётганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.