Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.
Назорат рейд тадбири давомида туман ҳудудидаги А380 Ғузор-Бухоро, Нукус-Бенау автомобил йўлининг 42-46 км-да 700 туп турли хилдаги дарахт кўчатларини қуриганлик ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё йўл кўкалам маъсул ходимига Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн сўм жарима қўлланилди.