Ижтимоий тармоқларда «Афсуски Миришкор туман худудидаги ерлардан яширин ҳолда қазиб олинаётган тупроқни ҳисоби йўқ…» деган сарлавҳа остида чиққан хабар бўйича Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
2022-йил 7-июнда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман ходимлари томонидан ҳудуддаги ерларни мониторинг кузатув ўтказганида тупроқ қазиб олинаётганлик ҳолати аниқланмади. Ижтимоий тармоқларда чиққан хабардаги ҳолат ноъмалум вақтда, ноъмалум фуқаролар томонидан содир этилган ҳолат.
Бу ҳудуддаги ерларни Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман ходимлари ўз назоратига олади ва бу ҳолатни бошқа қайтарилмаслигини таъминлайди.