Monthly Archives: Апрель 2022

Шаҳрисабз шаҳрида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки рухда давом этмоқда.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари ҳамда махаллаларда бириктирилган жамоатчи ишчи инспекторлар ҳамкорлигида 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан семинар ташқил қилиниб, ҳар бир жамоатчи инспекторларга бириктирилган махаллаларда экилган дарахтларни парваришлар ишлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди ва ҳашар бошлаб юборилди.

Яккабоғ туманида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки рухда давом этмоқда.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман бўлим инспекторлари, Экопартия Яккабоғ туман Кенгаши ҳамда Ободонлаштириш ходимлари билан биргаликда туман бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмокда.

Умумхалқ хайрия ҳашарида барчамиз фаол иштирок этайлик.

Ҳукуматимизнинг тегишли фармойишига кўра бугун, 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарлари ўтказилмокда. Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабог туман бўлими ҳодимлари ҳам бугунги ҳайрия ҳашарида фаол иштирок этмокда. Кўп минг йиллик тарихга эга бўлган бу эзгу анъанада атроф-муҳит, кўчалар, ариқ ва зовурлар, боғу роғлар тозаланиб, ободонлаштирилмокда, кўкаламзорлаштирилмокда. Тўпланиб қолган чиқиндилар олиниб, жойларда экологик ҳолат яхшиланмоқда. Шунингдек, барча фуқароларимизни умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Зеро, атроф-муҳитнинг тозалиги экологик ҳолатни

“Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Ҳукумат фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси худудида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди. Хайрия ҳашарида бошқармада фаолият юритаётган бўлим бошлиқлари, инспекторлар ва ишчи ходимлар фаол иштирок этишди.  

Халқ ичига кириб бориб, аҳоли билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шахрисабз туман инспекторлари, Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ва Тоза ҳудуд ДУК ходимлари билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилувчи фуқаролар билан Экологик маданиятини ошириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик тўғрисида ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодга муносиб ўрнак бўлиш, ҳар қандай чиқиндиларни чиқинди ташлаш мумкин бўлган жойларга тўкиш кераклиги тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди.

Қизил китобга киритилган ўсимликларни химоя қилиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан Яккабоғ ўрмон хўжалиги худудларида Қизил китобга киритилган лола ўсимлигини мухофаза қилиш мақсадида ўрмон хўжалиги ишчи ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Миришкор туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Миришкор туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида Миришкор туманида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг-назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Чиқинди муаммоси долзарб масала.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди. Ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро Ж. И. томонидан туманнинг «Пахтазор» МФЙ худудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилди.

Касби ва Миришкор туманларида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.

Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби ва Миришкор туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида Касби ва Миришкор туман худудларида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди. Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг назоратдан ўтказилди. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар авжида.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Янги ботош МФЙ худудида жойлашган сафор боғида «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.