Ҳукумат фармойишига (199–Ф, 26.04.2022 й.) асосан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси худудида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.
Хайрия ҳашарида бошқармада фаолият юритаётган бўлим бошлиқлари, инспекторлар ва ишчи ходимлар фаол иштирок этишди.