Ҳукуматимизнинг тегишли фармойишига кўра бугун, 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарлари ўтказилмокда.
Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабог туман бўлими ҳодимлари ҳам бугунги ҳайрия ҳашарида фаол иштирок этмокда.
Кўп минг йиллик тарихга эга бўлган бу эзгу анъанада атроф-муҳит, кўчалар, ариқ ва зовурлар, боғу роғлар тозаланиб, ободонлаштирилмокда, кўкаламзорлаштирилмокда. Тўпланиб қолган чиқиндилар олиниб, жойларда экологик ҳолат яхшиланмоқда.
Шунингдек, барча фуқароларимизни умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз. Зеро, атроф-муҳитнинг тозалиги экологик ҳолатни яхшиланишига олиб келади.