Яккабоғ туманида умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки рухда давом этмоқда.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман бўлим инспекторлари, Экопартия Яккабоғ туман Кенгаши ҳамда Ободонлаштириш ходимлари билан биргаликда туман бўйлаб “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишмокда.