Қашқадарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари ҳамда махаллаларда бириктирилган жамоатчи ишчи инспекторлар ҳамкорлигида 30 апрель куни “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан семинар ташқил қилиниб, ҳар бир жамоатчи инспекторларга бириктирилган махаллаларда экилган дарахтларни парваришлар ишлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди ва ҳашар бошлаб юборилди.