Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шахрисабз туман инспекторлари, Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ва Тоза ҳудуд ДУК ходимлари билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилувчи фуқаролар билан Экологик маданиятини ошириш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик тўғрисида ва «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишлари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодга муносиб ўрнак бўлиш, ҳар қандай чиқиндиларни чиқинди ташлаш мумкин бўлган жойларга тўкиш кераклиги тўғрисида ҳам кўрсатмалар берилди.