Қашқадарё вилоти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби ва Миришкор туман инспекторлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида Касби ва Миришкор туман худудларида «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида назорат тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида инспекторлар томонидан махсус ўлчаш ускунаси ёрдамида автотранспорт воситаларидан чиқаётган ис гази ва тутун қалинлиги мониторинг назоратдан ўтказилди.
Шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳар бир ҳайдовчига “Тоза ҳаво” ойлигини ўтказишдан кўзланган мақсад ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ушбу ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.