Яккабоғ туманида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан хамкорликда туманда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Назорат рейд тадбири туман худудида жойлашган дарё атрофларида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 2-октябрдаги 787-сонли қарор ижросини таъминлаш, атроф муҳит тозалигини сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида белгиланмаган жойларга чиқинди ташламаслик, ҳамда, дарё атрофларини тоза ва озода бўлиш кераклиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.