Яккабоғ туманидаги чиқинди полигонларида мониторинг кузатув ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 2022-йил 14-июндаги №02-04/1-778 сонли топшириқномасини ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Яккабоғ туман инспекторлари томонидан тумандаги «Наврўз» МФЙ ҳудудида жойлашган қаттиқ ва маиший чиқиндилар полигонида мониторинг рейд тадбири ўтказилди.