«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахтларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳар инспекторлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан хамкорликда шаҳарда «Яшил макон» умуммиллий лойихаси доирасида экилган дарахтларни парваришлаш ва суғориш ишлари амалга оширилмоқда.