Чиқиндиларни ёқманг, жаримага тортиласиз.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Қарши туман инспекторлари томонидан туман бўйлаб навбатдаги экологик назорат рейд тадбири бўлиб ўтди.

Навбатдаги назорат рейд тадбири давомида тумандаги «Ҳилол» МФЙ ҳудудига фуқаро Э. Т. томонидан қурилиш ва бинокорлик материалларини ёқаётганлик ҳолати аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 88-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 150 минг сўм жарима қўлланилди.