Янги ташриф маркази Давлат экология қўмитаси ва БМТТДнинг биохилма-хиллик ва табиий ресурсларни асраш ва уларга нисбатан эҳтиёткоона муносабатда бўлишнинг муҳимлиги борасидаги экологик хабардорликни оширишга хизмат қилади.
Ташриф марказининг бош кўргазма майдончасида қўриқхонанинг асосий ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналишлари, ёввойи табиат дуч келаётган таҳдидлар ҳақида сўзловчи стендлар қўйилган, шунингдек, инспекторлар фаолияти, жумладан илмий ходимлар ўтказадиган муҳим жорий тадқиқот ишлари ва бошқа кўплаб маълумотлар тақдим этилган.
Тантанали очилиш маросимида Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж. Казбеков иштирок этди.