Замонавий дунёда қўлланиладиган самарали услублардан бири учувчисиз парвоз аппаратларидан фойдаланиш саналади, улар турли хилдаги, жумладан топографик ва аэрофотосъемка ўтказиш орқали маълумотлар тўплаш ва таҳлил қилиш имконини беради. Бу олинган маълумотларнинг аниқлигини оширади, уларни муайян жойга боғлайди, келгуси мониторинг учун маълумотлар долзарб базасини яратиш имконини беради.
Мана шундай учувчисиз парвоз аппаратларидан бири – Ford Transit БМТТД томонидан Давэкоқўм тасарруфига топширилди. Ford Transit – бу бутун бошли мажмуа бўлиб, унга қуйидагилар киради:
1) ниҳоятда кенг имкониятларга эга учувчисиз парвоз аппарати, у ўсимликларни ўрганиш, ҳайвонлар ҳисобини юритиш, қонунбузарликларни қайд этиш имконини беради;
2) маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланган ва Давэкоқўм ходимлари бригадасини республиканинг исталган нуқтасига боришдаги мобиллигини оширувчи автомобиль.
Бажарилган ишлар натижасида, ташриф маркази, ўзининг замонавий ечимлари ва тадбирлар ўтказиш учун алоҳида зали билан, гавжум масканга айланади, натижада маҳаллий ўқув муассасалари ўқувчилари, турли ёшдаги меҳмонларнинг бу ерда кўпроқ вақт ўтказишга қизиқишлари ортади. Бу эса, алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудларига нисбатан муҳаббатни ва миннатдорликни сингдириш ҳамда тарбиялаш мақсадларига ижобий хизмат қилади.