Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани инспекторлари, туман партия фаоллари ва депутатлари томонидан “Долзарб 15 кунлик” доирасидан ўрин олган тадбирлар даом этмоқда. Бу сафарги манзил тумандаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактаби бўлди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари, Ўзбекистон Экологик партияси Косон тумани фаоллари, депутатлар, ҳамда мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида ўқувчи ёшларга табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, чиқиндиларни ўз вақтида белгиланган жойга тўкиш, шунингдек, экологик маданият ўзи нима, унинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.