Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан доимий равишда белгиланмаган жойга чиқинди ташламаслик тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Бахорги мавсумда ариқлардаги чиқинди, чекка-чеккаларда ёқилаётган хазонлар эътиборингизни тортади. Хазонларни ёқиш атроф-муҳит, инсонлар соғлигига, ўсимлик дунёсига зиён етказади. Бу борада тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Шу мақсадда Эко партиядан Халқ депутатлари Ғузор туман Кенгажи депутати ҳамда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Ғузор туман инспекторлари ходимлари томонидан 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 12-сонли мактабгача таълим муассасасида “Яшил макон” умуммиллий лойихаси, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси ҳудудларида чиқинди қутиларини ўрнатиш тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилиб, масъул ходимларга кўрсатманомалар берилди.