Ноқонуний равишда қум шағал ортганлиги учун фуқаро жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон тумани иснпекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан биргаликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ташкил этилди.
Назорат рейд тадбирида Қорабайир қишлоғида яшовчи фуқаро Д.А. томонидан Қашқадарё дарёси муҳофаза зонасидан ноқонуний равишда қум шағални қазиб олиб, юк машинасига ортиб кетаётганлик холати аниқланди.