Республика ҳудудларида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва ҳар бир ҳудуд иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш юзасидан бугун Қашқадарё вилоятида «Яшил макон» тадбири доирасида кўргазмали ўқув-семинар ўтказилди.
Шунингдек семинарда Республика ҳудудларида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш ҳамда ҳар бир ҳудудга мос кўчатларни танлаш бўйича амалий семинар ўтказиш Ишчи гуруҳлари иштирокчиларга кўчат экиш жараёнлари қандай тартибда ўтказилиши, Қашқадарё вилояти ҳудудига ҳамда иқлимига мос ҳолда кўчатларини экиш лозимлиги тўғрисида тушунчалар берди.
Семинар давомида намуна тарзда экиш ишлари ташкил этилиб иштирокчиларга кўчат экиш агро техникаси тушунтирилиб дарахт кўчатлари экилди.