Республика ҳудудларида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ва ҳар бир ҳудуд иқлим шароитига мос кўчатларни танлаш юзасидан бугун Қашқадарё вилоятида «Яшил макон» тадбири доирасида кўргазмали ўқув-семинар ўтказилмоқда.
Семинарни Шаҳрисабз туман ҳокими С.Хасанов кириш сўзи билан очиб берди.Ушбу семинарда Экология бошқармаси ходимлари,Вилоят Ўрмон хўжалиги ходимлари, маҳалла фаоллари, ёш экологлар, нуроний отахонлар иштирок этмоқда.