Биз келажак учун жавобгармиз!

Барчамизга яхши маълумки, ҳар бир давлатнинг барқарор тараққиёти ҳамда ривожланиши инсон омилига, хусусан, ёш авлоднинг илмий, ижодий ва маънавий салоҳиятига боғлиқдир. “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остида аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида ўтказилаётган “Долзарб 15 кунлик” доирасидаги тадбирлардан бири вилоятимиздаги Косон тумани 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди. Унда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Косон туман инспекторлари ҳамда мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшашлари учун ҳар биримиз табиатга меҳр ва эътибор беришимиз, у билан уйғун бўлиб яшашимиз кераклиги ҳақида сўз юритилди.
Атроф-муҳитни тоза-озода тутиш, экологик тизимни асраш, дарахт экиб, боғ яратиш, энг муҳим масала – аҳолининг экологик маданиятини ошириш зарурлиги айтиб ўтилди.