Шу кунларда юртимизнинг қай бир худудига борманг, қизғин иш устидан чиқасиз. Шаҳару қишлоқларимизда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг олиб борилаётганини кўриб кўзингиз қувнайди.
Бу каби тадбирларда манзарали ва мевали дарахтлар, анвойи гул кўчатлари ўтқазилиши анъанага айланган. Аслида, кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизга хос эзгу фазилатдир.
Қашқадарё вилояти Қарши шахар Шайхали махалласи Шайхали кўчасида тадбиркор Собир Эшимов томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойихаси асосида 200дан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари олиб келиниб, эзгу ниятлар билан ерга ўтқазилди.
Бу каби тадбирлар қадим Қарши шахрида жадаллик билан давом этмоқда.