Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқда «Қашқадарё вилояти Косон тумани 12 мактабда 2дона дарахтни куппа кундуз куни мароторийлигига нописандларча кесди» сарлавҳаси остида чиққан мақола юзасидан Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади;

Бу ҳолат жорий йилнинг 15 феврал куни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Косон туман инспекторлари томонидан аниқланган.

Ўрганиш давомида Косон тумани Гувалак қишлоғида жойлашган 12 сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудан бир туп қуриган жийда дарахти кесилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан масъул ходимга нисбатан МЖтКнинг 79 моддаси 1қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб, 1 млн 350 минг сўм жарима қўлланилган.