Инспекторларнинг ташаббуси билан 47 туп дарахт сақлаб қолинди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармасига Қарши туманида дарахт кесилиши юзасидан келиб тушган мурожаат инспекторлар томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида Қарши тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидан ариқ қазиш мақсадида кўп йиллик дарахтларни HYUNDAI руссумли чаён ёрдамида қўпариб ташлаганлиги аниқланди.

4 дона Айлант ва 6 дона тут жами 10 дона дарахтлар қўпариб ташланган.

Кесиб ташланган дарахтлар 59-сонли умумий ўрта таълим мактабига далолатнома асосида топширилди.

Бу ҳуқуқбузарлиги учун ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79 моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима ҳамда 92 млн сўм зарар қўлланилди.

Инспекторларнинг ташаббуси билан “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги 1 дона тут, 1 дона айлант ва 45 дона терак дарахтлари кесиб ташланишдан сақлаб қолинди.