Худудларда дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ғузор тумани инспекторлари, ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан биргаликда “Тошгузар” МФЙда жойлашган 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари бўлиб ўтди. Мактаб ҳовлисига худуд иқлимига мос, сувсизликка чидамли 100 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилди.
Дарахт экиш ишлари шунингдек, туманнинг бошқа мактабларида хам давом эттирилмоқда.