Бугун ҳам Яккабоғ туманидаги «Оқтош» маҳалласи ҳудудида дарахт кўчатлари ўтказилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.
Бугунги кунда туманимиздаги 62 та маҳалла, 127 та қишлоқ, 2 та шаҳарча ва 4 та кўчани обод қилиш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиб, она табиатни асраш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Бу учун эса ҳар бир ҳудудга масъуллар бириктирилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.