Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлат ташкилотлари саммити доирасида Қарши шаҳар Мустақиллик шох кўчасида ўтказилган кўчат экиш ишларида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Экология бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги, ИИБ, Миллий гвардия, вилоят «Ободонлаштириш» бошқармаси ходимлари, олимлар, ёшлар ва ОАВ иштирок этдилар.
«Яшик макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 туп каталпа, 300 туп дуб, 250 қрим қарағай, 150 мовий рангли кепарис, 200 туп элдор қарағайи дарахт кўчатлари экилди.
Ушбу экилган дарахт кўчатлари Президентимиз таъбирлари билан айтганда, «бу ниҳоллар — ҳаёт дарахтлари, дўстлик ва ўзаро ишонч, маънавият ва келажак боғлари бўлиб қад ростлайди».







