Бугун Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси мактаб ўқувчилари билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон Экологик партияси Нишон тумани бўлими билан ҳамкорликда Нишон туманидаги 2-касб ҳунар мактабида “Табиатни асрайлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 Давра суҳбати давомида мактаб ўқувчиларига Президент қарори ҳамда фармонида кўрсатиб берилган  устувор вазифалар,”Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳақида батафсил тушунча ва маълумотлар бериб ўтилди.

 Шу билан бир қаторда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Ички ишлар бош бошқармаси, вилоят Миллий гвардиясидан келган масъуллар томонидан амалга ошириладиган ишлар хусусида мактаб ўқувчиларига тушунтириш ишлари олиб борилди.