Дарахт кесди ва жаримага тортилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани инспекторлари, Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Экологик назорат рейд тадбири давомида Шаҳрисабз тумани “Қушчинор” МФЙда яшовчи фуқаро Б. С. томонидан ноқонуний равишда бир дона терак дарахтини кесганлиги аниқланди.

Бу билан ҳуқуқбузар “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 47, 49 моддалари талаблари ва “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўрғисида”ги қонуннинг 3, 4, 13 ва 22-моддалари талабларини бузган.

Ушбу холат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима қўлланилди.