Профилактика ишлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза бошқармаси Чироқчи тумани инспекторлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Назорат рейд тадбирлари давомида тумандаги автомобиллар ювиш шаҳобчалари, автоустахоналар ва умумий овқатланиш манзиллари кўздан кечирилди.
Рейд тадбирлари давомида 4 нафар фуқаро томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганлик ҳолати аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр-1 ва пр-2 моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шунингдек, рейд тадбирлари давомида чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ва санитар тозалик инфратузилмасини ўрнатмаганлик ҳолатлари юзасидан маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари эгаларига огоҳлантириш берилди ҳамда келгусида шу каби қонунбузарлик ҳолатларни қайд этилса, маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилди.