Ҳамкорликдаги тунги назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз шаҳри инспекторлари ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК филиали ходимлари билан ҳамкорликда Шаҳрисабз шаҳрида тунги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган навбатдаги назорат рейд тадбирлари давомида 3 нафар фуқаро томонидан мумкин бўлмаган жойга чиқинди ташлашганлик ҳолати аниқланди .

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 91-моддаси пр1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, хар бир ҳуқуқбузарга нисбатан 270 минг сўмдан жарима қўлланилди.